Кимки ҳаетдан олмаса таълим, унга ўргата олмас ҳеч бир муаллим.

Рудакий
Книги

Ўқув жараён

Самарқанд АКТ ва саноат касб-ҳунар коллежида ўқув-услубий жараён "Кадрлар тайорлаш миллий дастур", Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисидаги қонуни талабларига мос равишда ишлаб чиқилган ўқув-меъерий ҳужжатлари - Давлат таълим стандартлар ва тармоқ стандартлари асосида ташкил этилган:
Ўрта махсус, касб-ҳунар таьлими сифатини назорат қилиш


ЎМКҲТ сифатини назорат қилиш қуйидаги усулларда олиб борилади:
- Инки назорат - ЎМКҲТ муассасаси томонидан амалга оширилади;
- ўқитиш сифатининг ички иазорати таълимни бошқариш буйича ваколатли давлат органи тасдиқлаган «Академик лицейлар ва касб-ҳунap коллежлари ўқитувчиларининг билим савияси, кўникма ва малакаларини назорат килишнинг рейтинг тизими тўғрисида»ги Низом асосида рейтинг-назорат шаклида ўтказилади. Назоратнипг рейтинг тизими қуйидаги назорат тадбирлари ўтказилишини кўзда тутади:
жорий назорат - оғзаки сўров, коллоквиумлар, семинарлар, ёзма ишлар, лаборатория ишлари, техникавий диктант, курс лойиҳалари, уй вазифаси ва ҳоказо, яъни ўқитувчи ўз амалиётида қўллайдиган барча суров турларини уз ичига олади;
оралиқ назорат - фаннинг маълум бир кисми, бўлими якунлангандан сўнг ўтказилади. Оралиқ назоратнннг утказилиш тартиби, шакли таълим муассасасининг илмий-педагогик кенгаши томонидан белгиланади;
якуний назорат - семестр тамом булганда ва ўқув дастурининг тегишли бўлими тугаллангандан кейин амалга оширилади. Якуний назоратнинг ўтказилиш тартиби, шакли таълим муасса¬сасининг илмий-педагогик кенгаши томонидан белгиланади;
ташқи назорат -Узбекистон Рссиубликаси Вазирлар Маҳкамаси Давлат тест маркази таркибидаги Кадрлар тайёрлаш сифа¬тини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасалари аттестацияси бошқармаси томонидан тайёрланган «Таълим му¬ассасалари ва педагогик кадрларнинг давлат аттестацияси ва аккредитация ҳақидаги Низом» ва амалдаги меъёрий ҳужжатлар асосида амалга оширилади;
давлат-жамоат назорати - таълимни бошқарувчи ваколатли давлат органи ва у билан келишилган ҳолда жамоат ташкилотлари ва кадрларга талабгорлар томонидан амалга оширилади;
якуний давлат аттестацияси - давлат имтиҳонлари ва малакавий битирув диплом шли (лойиха)ни ҳимоя қилиш билан якунланади.
Ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларини битирувчиларга ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тўғрисида дав¬лат намунасидаги диплом берилади, унда:
- академик лицейлар учун фанлар бўйича ўқитилган соҳа;
- касб-ҳунар коллежлари учун Ўрта махсус, касб-ҳунар таьлимидаги тайёрлов йуналишлари, касблар ва ихтисосликлар умумдавлат таснифлагичи (ЎМКХТТЙКИУТ)га мувофиқ касб¬лар ва ихтисосликлар буйича берилган малака кўрсатилади.
Дипломларга ўзлаштирилган умумтаълим ва махсус (касб-хунар) фанлар (курслар), соатлар ҳажми ва улар буйича баҳолар (рейтинглар), шунингдек, битирувчининг умумий рейтинги ва якуний давлат аттестациясининг натижалари курсатилган кушимча варақ илова қилинади.
Академик лицейни тугатганлик туғрисидаги диплом олий таъ¬лим муассасасига ўқишга кириш ҳамда олинган билимларни меҳнат фаолиятида руёбга чикариш ҳуқуқини беради.
Касб-ҳунар коллежини тугатганлик туғрисидаги диплом олин¬ган мутахассисликка мувофиқ меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳамда олий таълим муассасасига ўқишга кириш ҳуқуқини беради.
Оралиқ назорат

Агар оралиқ назорат "тест топшириқлари" асосида амалга оширилса, синов кўп вариантли усулда ўтқазилади. Хар бир вариант 25 тадан тест топшириғи бўлиб, талабага саволларга тайёрланиш учун 40 дақиқа вақт берилади:
  • Берилган тест топшириқларининг 22-25 тасига тўғри жавоб белгилаган талаба 5 баҳо оралиғида баҳоланади.
  • Берилган тест топшириқларининг 18-21 тасига тўғри жавоб белгилаган талаба 4 баҳо оралиғида баҳоланади.
  • Берилган тест топшириқларининг 14-17 тасига тўғри жавоб белгилаган талаба 3 баҳо оралиғида баҳоланади.
  • Берилган тест топшириқларининг 13 ва ундан камига тўғри жавоб белгилаган талаба 2 баҳо оралиғида баҳоланади.


Самарқанд об-ҳавоси

Все о погоде - Pogoda.uz