Кимки ҳаетдан олмаса таълим, унга ўргата олмас ҳеч бир муаллим.

Рудакий
Книги

Абитуриентлар учун

Самарқанд ахборот коммуникация технологиялари ва саноат касб-ҳунар коллежи 1998 йилда техника лицейи негизида Самарқанд вилояти ҳокимлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармасининг 1998 йил 24 июл 45-сонли буйриғига биноан Самарқанд шаҳар саноат касб-ҳунар коллежи мақоми берилган.
Германия-Ўзбекистон давлатлари 2002 йил 17 январда имзонлаган шартномага биноан ва Вазирлар Маҳкамасининг 1 декабр 2004 йил 563-сонли қарорига кўра қўшма лойиҳага киритилганлиги сабабли Марказнинг 7 май 2005 йил 114-сонли буйруғи билан Самарқанд ахборот коммуникация технологиялари ва саноат касб-ҳунар коллежига ўзгартирилган. Самарқанд ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) ва саноат касб–хунар коллежи тайёрлов йўналишлари:

1) Дастурий инжиниринги.
2) Компьютер инжиниринги.
3) Бухгалтер.
4) Тикув ва тикув–трикотаж буюмларини ишлаб чиқариш техник-технологи.
5) Менежер ёрдамчиси.
6) Сув, газ таъминоти ва канализация тизимларини ўрнатиш ва таъмирлаш ишлари.
7) Дурадгорлик ва пол ётқизиш ишлари.
8) Пайвандлаш ишлари (механик) техниги.






Самарқанд ахборот коммуникация технологиялари ва саноат касб-ҳунар коллежида қуйидаги махсус фан кабинетлари ва лабораториялари фаолият кўрсатиб келмокда:

1) Электроника ва электротехника лабораторияси.
2) Ахборот технологияси лабораторияси.
3) MS Office ва Windows лабораторияси.
4) Дастурлаш ва компьютер тармоқларига хизмат кўрсатиш лабораторияси.
5) Биология кабинети.
6) Лингафон кабинети.
Коллежда қуйидаги фан кафедралари фаолият кўрсатиб келмокда:

1) «Махсус фанлар» кафедраси.
2) «Ижтимоий-гуманитар ва тиллар»кафедраси.
3) «Табиий ва аниқ фанлар» кафедраси.
Бизнинг коллежга:

70, 71, 93, 92, 4,52, 99, 85 рақамли автобусларнинг вилоят газ бекати.


Самарқанд об-ҳавоси

Все о погоде - Pogoda.uz