Кимки ҳаетдан олмаса таълим, унга ўргата олмас ҳеч бир муаллим.

Рудакий
Книги

Ишлаб чиқариш амалиёти

Таълим муассасасида ишлаб чиқариш амалиёти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасиининг 2009 йил 11 февралдаги “Касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш ва ўтказишни такомиллаштириш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 февралдаги №40-сон қарорига асосан ташкил этилган.

Ишлаб чиқариш амалиёти корхона, муассаса ташкилот фаолиятини ўрганиш ва бошланғич амалий тажрибага эга бўлиш асосида олинган билимларни мустахкамлашга, кенгайтиришга, чуқурлаштириш ва тизимлаштиришга йўналтирилган.

Ўқувчиларнинг диплом ишини бажаришдан олдинги амалиёти ўқитишнинг якунловчи босқичи ҳисобланади ва уларнинг бошланғич касб тажрибасига ва малакага эга бўлиши ўқувчиларнинг мустақил равишдаги меҳнат фаолиятига касб бўйича тайёрлигини текшириши ҳамда қомус диплом лойиҳаси(иши)га зарур материаллар тўплаш мақсадида ўтказилади. Ишлаб чиқариш амалиётини ўтказиш учун жойлар касб-ҳунар коллежлари билан корхоналар, муассасалар ёки ташкилотлар ўртасида тузиладиган шартномалар асосида белгиланади. Касб-ҳунар коллежи ишлаб чиқариш ва диплом олди амалиёти “Узи-Самарқанд” филиали, “Ўзбектелеком” АК, ОАЖ “Ўзбекистон почтаси” , Узмобайл, АС Пушкин номидаги вилоят кутубхона маркази каби соҳа корхоналар билан шерикчилик шартномалари тузилган.


Касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари томонидан корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ишлаб чиқариш амалиётини ўташ тартиби тўғрисида

НИЗОМ

Кўчириш .doc

Шартнома

Кўчириш .pdf | Кўчириш .docx

Шартнома

Кўчириш .pdf | Кўчириш .docx


Самарқанд ахборот коммуникация технологиялари ва саноат касб-ҳунар коллежи битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича бириктирилган йирик корхона ва ташкилотлар рўйхати:

  1. Самарқанд алоқа ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси Самарканд бўлими (жумладан)
  2. УЗИ Самарқанд филиали
  3. ЎзТелеком Самарканд филиали
  4. Самарқанд вилоят почтаси
  5. Самарқанд вилоят "Пушкин" номидаги Самарқанд вилоят АКМ
  6. Ўзбекистон савдо саноат палатаси Самарканд бошқармаси
  7. Самарқанд радио теливизион узатиш маркази
  8. Самарқанд "Сино" ОАЖ
  9. Самарқанд вилоят матбуот уюшмаси МЧЖ


Самарқанд об-ҳавоси

Все о погоде - Pogoda.uz